Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Транспорт бошқармаси йўловчилардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ўрганмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Транспорт бошқармаси йўловчилардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ўрганмоқда
Бухоро

Транспорт бошқармаси йўловчилардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ўрганмоқда

28.10.2022 209
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида бугун жойларда аҳоли мурожатлари ўрганилмоқда. Ҳар бир мурожаатнинг ижобий ечими эса фуқаро манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат қилади.

Бу борада бошқарма томонидан йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматларини яхшилаш, шаҳарларни туман маркази билан, туман марказини қишлоқлар билан боғловчи йўналишлар тармоғини ташкил этиш ҳамда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ижобий ҳал этилишини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўрилиб, келиб тушаётган ҳар қандай мурожаат эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Хусусан Бухоро тумани Янги Турмуш МФЙ да яшовчи фуқаронинг 286-сонли “Гала-Осиё-Арабхона” йўналишли такси йўналишидаги транспорт воситалари ҳаракатидан норози бўлиб қилган мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Тадбир давомида ушбу йўналишдаги ҳаракат интервали, транспорт воситаларининг техник ҳолати, ички ва ташқи жиҳатдан тозалиги, лицензия варақаларининг мавжудлиги ўрганилди. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилди.

Худди шундай Когон шаҳрида яшовчи фуқаронинг 114-сонли “3-мактаб-Когон бош бекати” йўналишида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг ҳаракатидан норози бўлиб қилган мурожаатига ижобий ечим топиш мақсадида ўтказилган ўрганишлар давомида ҳам қатор қоидабузарликлар аниқланиб, бошқарма ваколати доирасида тегишли чоралар кўрилди.

Шунингдек, Бухоро автошох бекатида шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида ҳайдовчиларга автомобиль транспортида йўловчи ташиш соҳасига оид норматив-ҳужжатлар ва қонунчилик тўғрисида маълумот берилди. 

Автомобиль транспортида йўловчи ташишда лицензия олиш тартиби бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги 311-сон қарори асосида йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда яратилган қўшимча қулайликлар тўғрисида тушунча ва тавсиялар берилди. 

Шу ўринда барча йўловчи ташувчи корхоналардан автомобиль транспортида йўловчи ташишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, “Лицензия талаблари ва шартлари”га қатъий риоя қилган ҳолда ташувларни амалга ошириш лозимлигини сўраб қоламиз. Кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш борасидаги ўрганиш тадбирлари эса доимий тарзда ўтказиб борилишини маълум қиламиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.

ХЕШТЕГ: #Бухоро
Шерзод Камалов 28.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 44
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 247

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?