Транспорт бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЙҲХББ билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилди

 Транспорт бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЙҲХББ билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилди

Бошқарма ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЙҲХББ билан ҳамкорликда ҳайдовчилар билан ЙПХ-масканларида, Бухоро ва Ғиждувон автостанцияларида, бозорлар ва йирик савдо мажмуалари ҳамда сунъий равишда ташкил этилган тураргоҳларда Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар давомида ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига, санитария талабларига, меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига риоя этилиши назорат қилинмоқда.
Бундан ташқари шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир ҳайдовчига йўл кира нархларини асоссиз равишда оширмаслик, йўл ҳаракати қоидаларига, ҳайдовчиларнинг дам олиш нормаларига қатъий риоя қилиш, содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

Мавзуга оид