Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тожикистонлик эркак онасини 136 марта пичоқ уриб ўлдирди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Тожикистонлик эркак онасини 136 марта пичоқ уриб ўлдирди
Бухоро

Тожикистонлик эркак онасини 136 марта пичоқ уриб ўлдирди

11.12.2023 215
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Тожикистоннинг Конибодом шаҳрида яшовчи 32 ёшли фуқаро ўз онасига 136 маротаба пичоқ уриб уни ўта шафқатсизларча ўлдирганликда айбланиб, қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тожикистон ИИВ Матбуот хизмати.

Тожикистон ИИВнинг Сўғд вилояти бўйича матбуот котибининг маълум қилишича, қўлга олинган Шаҳриёр Норматов ва унинг 65 ёшли онаси Ҳалимажон Норматова ўртасида жорий йилнинг 24 ноябрь куни жанжал келиб чиққан.

Она ва ўғил ўртасидаги можаро сабаблари маълум қилинмаяпти, Шахриёр Норматовнинг ўзи тергов тадбирлари давомида онаси қандай вафот этгани ҳақида батафсил гапириб берди.

“У пичоқни қўлига олиб, мени уришмоқчи бўлиб олдимга келди. Лекин мен унинг қўлидан пичоқни олиб қўйдим ва бир маротаба юзига урдим. Кейин қорнига, қўлларига, бўйнига, бошига урдим. Кейин у йиқилди ва вафот этди“, – деди марҳуманинг ўғли.

Терговда қайд этилишича, Норматов аёлга 136 маротаба пичоқ уриб ўлдирган ҳамда жиноят изларини яшириш мақсадида аёлнинг қонли кийимини алмаштириб, хонасига олиб бориб, ётқизиб, полдаги қонни ювиб, қотиллик содир этишда фойдаланган пичоқни тозалаган.

“Эртаси куни Норматов қариндошларига онасининг кутилмаганда вафот этгани ҳақида хабар берган, бироқ аёлнинг қариндошларидан бирининг сўзларига кўра, унинг бўйнида пичоқ жароҳатлари изларини кўриб, улар “кутилмаган ва тўсатдан ўлим” ҳақидаги версияга ишонишмаган“, – дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, аёл руҳий касалликдан азият чеккан ва 1993 йилдан бери маҳаллий руҳий шифохонада рўйхатга олингани қайд этилган.

Тожикистон ИИВнинг Сўғд вилояти бўйича матбуот котибининг таъкидлашича, тергов психиатрик экспертиза орқали Шаҳриёр Норматовнинг ўзини руҳий ҳолатини текширмоқда, у шу пайтга қадар психиатрлар рўйхатидан ўтмаган.

Шахриёр Норматовга нисбатан Тожикистон республикаси ЖКнинг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ўта шафқатсизлик билан қотиллик қилгани учун уни 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

Шерзод Камалов 11.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 43

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 491

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?