Маълумотларга кўра, 2022 йил 8 июнь куни соат 00:10 да талаба шериги билан ижарада яшайдиган хонадонига келган. Жабрланувчи қозондаги шўрвани иситиб, ундаги бир бўлак гўштни ўзига олган, судланувчи эса ундан гўштни беришни талаб қилган. Ўртада юзага келган тортишувда жабрланувчи судланувчининг чап қулоғига мушт билан урган ва томоғидан бўғган. Шундан сўнг 27 ёшли талаба қўлига илинган пичоқ билан хонадошининг сон ва кўкрак қисмига урган.
Жиноятини содир этган талабага тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган ва судланувчи суд залидан озод қилинган.