ЙТҲ Kamaz, Isuzu, Howo, Zil русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt ва 2 та Spark автомашиналари иштирокида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Kamaz русумли автоулов ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда, тормоз тизимида носозлик юзага келган. Ушбу ҳаракат ЙТҲга сабаб бўлган.
Натижада Cobalt русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.