Бухорода юқори тезликда ҳаракатланиб келган 770-сонли «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини уриб кетди, у воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
«Ўзбекистон темирйўллари» хабарига кўра, 27 декабр куни тахминан соат 11:26 лар атрофида «Бухоро минтақавий темирйўл узели»га қарашли Жума-Каттақўрғон темирйўл бекатлари оралиғида тезюрар «Афросиёб» электропоезди машинисти томонидан берилган камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчи биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширган.