«Толибон» ҳаракати тожик-афғон чегарасидаги вазият юзасидан Тожикистонга мурожаат қилди

 «Толибон» ҳаракати тожик-афғон чегарасидаги вазият юзасидан Тожикистонга мурожаат қилди

«Толибон» ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва қўшни Тожикистонга аралашмасликка кафолат беришини маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда «Толибон» ҳаракати Тожикистон билан чегаранинг 70 фоизини қўлга олган бўлиб, назорат қилинадиган ҳудудлар улуши яна ўсиши мумкин. «Дўст давлат Тожикистон билан яхши алоқалар йўлга қўйилади. Чегараларда хавфсизлик ўрнатилади ва ҳеч қандай аралашув бўлмайди»,  — деб таъкидлаган Мужоҳид. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Афғонистонда ҳукумат кучлари ва «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд бўлиб, ҳаракат аллақачон қишлоқ жойлардаги кўплаб ҳудудларни эгаллаган ҳолда эндиликда йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган. 

Умуман олганда, ҳаракат 2021 йил май ойидан буён Афғонистоннинг 150 дан ортиқ туманларини қўлга олган. Ўз навбатида, 1000 дан ортиқ афғон аскарлари жангариларга қарши кураш олиб борганидан кейин Тожикистон чегарасига чекинган. Эслатиб ўтамиз, жангариларнинг фаоллиги Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида 2021 йил июнь ойининг ўрталаридан бошлаб ошган.  

Мавзуга оид