РШТЁИМ Бухоро филиалининг 23 январь кунида ўтказилган йиғилиши филиалнинг собиқ директори, истеъдодли тиббиёт фани олими, етук мутахассис, тиббиёт соҳасининг етакчи раҳбар ходими Тохир Мусоевнинг докторлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилганлиги муносабати билан унинг яқинларига диплом топшириш маросимига бағишланди. Тохир Мусоев филиалда 2016 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди. У ўз иш фаолияти даврида етук хирург мутахассис бўлиб етишди ва филиал директори ўринбосари, 2020 йилдан директор лавозимларида мувоффақиятли меҳнат қилди. Кўплаб бўлғуси врачларга тиббиётнинг сир синоатларидан сабоқ берди. Тиббиёт фанлари номзоди диссертациясини йўқлаб, иш фаолиятини педагогик фаолият билан бирга олиб борди.
Бугунги ўтказилган йиғилиш тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамраев, Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров , Бухоро тиббиёт университети ректори Шуҳрат Тешаев, Бухоро тиббиёт университети профессори бевосита Тохир Мусоевнинг устози Бахтиёр Ҳамдамов, профессорлар М.Адурахмонов, Ш.Ўроқов ва Т.Мусоевнинг оила аъзолари ҳамда ака-сингиллари иштирок этдилар.
Йиғилиш филиал директор в.в.б. М Ражабов томонидан очилиб, иштирокчиларга Тохир Мусоевнинг меҳнат фаолияти даври ва у босиб ўтган йўл ҳамда эришган ютуқлари тўғрисида маълумотлар берилди. Тоҳир Яхяевич Мусоев РШТЁИМ Бухоро филиалида раҳбар бўлиб ишлаган йилларида амалга оширилган катта ташкилотчилик ҳамда тиббиёт илм фани йўлидаги амалий ишлар ёритиб берилди.
Шунингдек, унинг ташаббуси билан мамлактимиз миқёсида ташкил қилинган халқаро илмий-амалий анжуманлар, охирги йилларда филиалда илмий салоҳиятли мутахассисларнинг кўпайиб борганлиги, биргина 2023 йилда филиалдан 18 нафар ходим тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори бўйича диссертацияни ҳимоя қилганлиги, филиалда кундан кунга ёш тиббиёт олимлари сони ортиб бораётганлиги, йил байрамларини кўтаринки руҳда ташкил қилиб барча ходимларга меҳнат қилиш, касбини севишга бўлган иштиёқи ошганлиги каби кўплаб ижобий ишлари эслатиб ўтилди. Шунингдек, филиални моддий-техника базасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳам беқиёслиги асослаб берилди.
Ўз навбатида вилоят миқёсида аҳоли саломатлиги муҳофаза қилиш борасидаги ишлари тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Ҳамраев сўзга чиқиб, қатор маълумотлар бериб ўтди. Жумладан ҳоким ўринбосари ўз сўзида РШТЁИМ Бухоро филиали вилоят миқёсда жуда катта илмий даргоҳга айланганлиги, Тоҳир Мусоевнинг ташкилотчилик маҳорати, севимли касбига бўлган садоқати, ватанига фидоийлиги, ўз соҳасининг моҳир, талабчан ва жонкуяр ходимлиги билан бошқалардан фарқ қилиб турган фазилатлари баён қилинди.
Вилоят ҳокими ўринбосари М.Ҳамроев афсус билан Тохир Мусоев докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган бўлсада, унинг диссертация ҳимоя қилганлиги ҳақидаги Олий аттестация комиссиясинг қарори кўрсатилган ҳужжат 2024 йил 6 январда расмийлаштирилганлиги, унга ушбу дипломни ҳаёт тақозоси билан олиш насиб қилмаганлигини афсуслар билан билдирди. Юқори даражали докторлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилганлиги тўғрисидаги диплом унинг ўғли Абдуллох Мусоевга топширилди .