Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ТИЛ- МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ВА ЎЗЛИГИМИЗ ЎҚТОМИРИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ТИЛ- МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ВА ЎЗЛИГИМИЗ ЎҚТОМИРИ
Бухоро

ТИЛ- МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ВА ЎЗЛИГИМИЗ ЎҚТОМИРИ

20.10.2022 159
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг




Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихи, энг муҳими мустақиллик белгисидир. Тил миллатнинг буюк бойлиги, бебаҳо ҳазинаси, туганмас мулкидир чунки, миллатнинг тарихи, унинг маданий, маънавий мероси, урф-одатлари ва анъаналари унда мужассам бўлади.
Тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенг ҳисобланади. Ҳар қайси халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топади. Тил – миллат сарчашмаси, руҳи, ўқтомири, деб бежиз айтилмаган. Юртбошимиз таърифлаганларидек: “ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади”.
Халқимизнинг минг йилликларга бориб тақаладиган бой тарихи, кўҳна ва серқирра, пурмаъно ҳамда шарқ фалсафасини ўзига жо этган маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Юртимизда камол топган алломалар шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунё тамаддуни ривожида залворли из қолдирган.
Буюк мутафаккир Aлишер Навоий ўзи яшаган мураккаб даврда тилимиз ҳимоясига отланиб, туркий тил ўз имкониятлари жиҳатидан бошқа тиллардан сира қолишмаслигини илмий ва амалий жиҳатдан исботлаб берди. Ўзининг “Хамса” каби шоҳ асарини туркий тилда яратди. Шу тамал тош устида бетакрор, ўз вазни, нуфузига эга, шарқона анъаналарига содиқ, ҳикматга, тақвога йўғрилган буюк адабиёт, теран фалсафа яратилди ва бу адабий карвон бугунга қадар давом этмоқда.  Буюк адабиёти бўлган халқнинг буюк тили ҳам бўлади.
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзбек тили мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбек тили ҳақидаги қонун қабул қилинганидан сўнг барча давлат ҳужжатлари ўзбек тилида юритилади, газета ва журналлар ўзбек тилида чоп этила бошланди. 1993 йил 2 сентябрда “Лотин тилига асосланган ўзбек алифбосини тузиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг, мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланди ва жаҳон ахборот-коммуникация тизимидан муносиб ўрин эгаллаш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу сабабли чет элларда ҳам ўзбек тилига қизиқувчилар, уни ўрганувчилар сони ортиб бормоқда, 50 дан ортиқ мамлакатда ўзбек тилини ўрганишга оид илмий  ва ўқув марказларининг очилиши диққатга сазовор. Жаҳоннинг барча нуқталарида ёшларимиз ютуқлари, спортчиларимиз ғалабалари шарафига ўзбек тилида мадҳиямиз куйланаётгани ҳар биримизнинг ғуруримизга ғурур қўшади.
Улуғ маърифатпарваримиз Абдулла Авлонийнинг “Ҳифзи лисон”, яъни “тилни сақлаш” номли мақоласи бор. Мақолада Авлоний она тили – миллий тилни сақлаш муаммоси кўтариб чиққан. У бу ҳақда шундай ёзади: “Ҳифзи лисон деб ҳар бир миллат ўз она тили ва адабиётини сақламагини айтилур. Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадургон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”. Бундан бир аср олдин билдирилган ҳақиқат бугун ўз тасдиғини топмоқда. Глобаллашув жараёнлари натижасида кўпгина миллат ва элатлар тили, маданияти ва маънавиятидан мосуво бўлмоқда.
Глобаллашув замирида ҳаёт суръатларининг тезлашиши, дунёнинг ягона ахборот маконига айланиб бориши тиллар тақдирида ҳам катта роль ўйнади. Масалан, ўтган минг йилликда дунё тилларининг 500таси ўлик тилга айланган бўлса, сўнгги юз йилликда эса 1000та тил тарих қаърига сингиб кетди.
Тил – моддий, маънавий меросни сақлаш ва бойитишнинг энг кучли воситаси. ЮНЕСКО ҳисоб-китобига кўра, мавжуд 7 мингга яқин тилнинг ярми ХХI асрда ўзининг “сўнгги соҳиби”дан ажралиши мумкин. Баъзи фаразларга кўра, аср охирига келиб мавжуд тилларнинг 95 фоизи ўлик тилга айланади. Ҳар ойда дунё миқёсида иккитадан тил ўлаётгани ачинарли ҳолат.
Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тилининг борлиги унинг нақадар соф, мукаммал, пурмаъно ва жозибадорлигидан, мамлакатимизнинг чин маънода мустақиллигидан дарак беради.

Шундай экан она тилимизнинг шундайин гўзаллигини, софлигини кейинги авлодларга етказиш бизнинг вазифамиздир. Бунинг учун, ҳар бир миллат зиёлисини ўз она тилини, миллий адабиёт ва фалсафамизни оиласи даврасида, дўстлар ва меҳнат жамоасида тарғиб қилиши даркор. Ҳар бир  миллатимиз вакили ўзбек тилининг ташриф қоғози сифатида намоён бўлиши шарт эканлиги ҳамиша кун тартибида туриши керак. Ҳар биримиз ўз она тилимизга эътиборли бўлишимиз, уни ардоқлашимиз, келажак авлодга нафосат ва назокатли тилимизни бутун гўзалликлари билан етказишимиз лозим.
Хулоса қилиб айтганда, биз ўз она тилимизни асраб-авайлашимиз, унинг нуфузини оширишимиз, гўзал ва софлигини авлодларга мерос сифатида қолдиришимиз, дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. “Тил яшаса, миллат яшайди”. Aгар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

Нусратилла Баракаев,

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори

 

ХЕШТЕГ: #Бухоро
Шерзод Камалов 20.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 235
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?