USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Тиббиёт институти талабалари Қоровулбозорда

Бепоён саҳро бағрида жойлашган ушбу ҳудудга нефтчи ва газчилар қадами етиб, дастлабки саноат корхоналарининг пойдевори қўйилганига ярим асрдан ошди. Ўша пайтдан бошлаб Қоровулбозор тилга тушди. Бир пайтнинг ўзида қурилиш ва саноат билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ҳам ривожлана борди. Одамлар турли жойлардан кўчиб кела бошлади. Бугунги кунда 24 минг аҳолига эга Қоровулбозор туманида ўзбек, қозоқ, рус, тожик миллатига мансум одамлар истиқомат қилади.

Тиббиёт институти талабалари Қоровулбозорда
Тиббиёт институти талабалари Қоровулбозорда

Аввал хабар берилганидек, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ этиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини халқаро андозалар ва талаблар асосида шакллантириш, таълим ва амалиёт шаклларини уйғунлаштириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаевга барча ҳудудларда клиник кафедралар филиалини ташкил этиш ва малакали профессор-ўқитувчиларнинг жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида фаол иштирок этишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, олийгоҳнинг клиник кафедралари фаолияти ва патронаж хизматлари барча туманлар қатори вилоят марказидан узоқ бўлган йирик саноат зонаси – Қоровулбозор туманида ҳам йўлга қўйилган эди. Институт талаба ва профессор-ўқитувчилари томонидан кафедра ўқув хоналарида фаннинг назарий қисмлари ўқитилса, мутахассислар билан биргаликда бевосита амалий машғулотларни олиб боришмоқда.

Бугун институт талабалари куннинг биринчи ярмида туман кўп тармоқли марказий поликлиникасига мурожжат қилган фуқароларнинг қўригида иштирок этишди. Олийгоҳ  ректори Шуҳрат Тешаев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Илҳом Бозоров  ва марказий поликлиника мудири Загипа Каракулова талабаларга бевосита тиббиёт муассаларида яратилган шароитлар ва касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика жараёнлари ҳақида тушунтиришди.

Тиббиёт институти талабалари Қоровулбозорда
Тиббиёт институти талабалари Қоровулбозорда

Талаба-ёшлар мутахассис ўқитувчилари назорати остида тумандаги “Дўстлик”,  “Бўзачи”, “Жарқоқ”, “Янги-Ҳаёт”  қишлоқ оилавий поликлиникаларида бўлишиб, бу ерга мурожаат қилаётган фуқароларга ва маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб соғлом авлодни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш таризга қатъий риоя қилиш борасида кенг қамровли тарғибот ишларини амалга оиширишишди. Биргина “Дўстлик” ҚОПга ҳудуддаги  512та хонадон бириктирилган бўлиб, ҳудудда истимоат қиладиган 2416та фуқарога хизмат кўрсатади.  

 Бундан ташқари талаба-ёшлар маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, аҳолига короновирус инфекцияси ва унинг бошқача штампларидан ҳимояланиш борасидаги гигеник тарғиботлар, соғлом авлодни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш, аҳоли саломатлигини асрашнинг муҳим омилларидан бири бўлган соғлом овқатланиш маданиятни юксалтириш борасида кенг қамровли тушунтириш ишларини амалга оширишди.

Мавзуга оид