Бугун РШТЁИМ Бухоро филиалида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирини филиал директори М.Ражабов табрик сўзи билан очиб берди. Байрам тадбирида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Дониёрович Олтиев қатнашди. Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган саҳоватли касб эгалари, ҳамкасбларимни “Тиббиёт ходимлари куни” – касб байрами муносабати билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман! – деди ўз табрик сўзида бошқарма бошлиғи. Шунингдек байрам тадбирида БухТи профессорлари М.Абдурахмонов, Ш.Ўроқов, филиалнинг жонкуяр мутахассислари М.Ҳакимов, А.Ибрагимов ва бошқалар ҳам табрик сўзи билан чиқиб, дил изҳорларини билдирдилар.
Директор байрамга ташриф буюрган меҳмонлар, тадбир иштирокчилари, улар тимсолида бугунли шукуҳли кунда ўз хизмат вазифасини иш ўрнида ўтаётган навбатчиликдаги ходимларни табриклаб, шарафли, масъулиятли ва фахрли ишларида мувоффақиятлар изҳор қилди.
Касб байрами муносабати билан 41 нафар ходимларга совғалар топширилди. 175 нафар ходим моддий жиҳатдан мукофот пуллари билан тақдирланди. “Энг намунали бўлим мудири”, “Энг намунали ва фидокор катта ҳамшира” ва “Энг намунали ва фидокор хўжалик бекаси” номинациялари ғолиблари “Ташаккуронома ” ва совғалар билан тақдирландилар.
Табриклар орқали барча тадбир қатнашчиларига кўтаринки руҳ, юқори кайфият, ўз хизмат вазифаларига нисбатан янада иштиёқ руҳияти улашилди