Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тез ёрдам машиналари ҳайдовчиларининг жаримага тортилишига оид ҳолатларни ИИВ ва ССВ ўрганмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Тез ёрдам машиналари ҳайдовчиларининг жаримага тортилишига оид ҳолатларни ИИВ ва ССВ ўрганмоқда
Жамият

Тез ёрдам машиналари ҳайдовчиларининг жаримага тортилишига оид ҳолатларни ИИВ ва ССВ ўрганмоқда

09.01.2023 79
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Тез тиббий ёрдам машиналари алоҳида имтиёзга эга

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма баёноти

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомобилларига тезликни ўлчовчи махсус автоматлаштирилган, онлайн режимда ишловчи камералар орқали қайд этилиб, жарима белгиланаётганлиги ва улар бекор қилинмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддаси бешинчи хатбошисига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади. Сўнг мазкур маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Мазкур ҳужжатнинг 271-моддаси биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига кўра, шахс ҳаракатни охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас. Бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланган.

Маълумот учун: тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл ҳаракати қоидаларининг (7-боб, 9-16, 19-20 ва 22-боблари, 1 ва 2-иловалари) талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун махсус хизматларнинг транспорт воситаларида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим 5 – моддаси биринчи қисмига кўра, махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ҳалақит бериш – БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

2022 йилнинг 1 ноябрь куни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Республика Тез тиббий ёрдам хизмати маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бўлими масъул раҳбарлари иштирокида тез тиббий ёрдам автомобилларининг махсус фото-видео фиксация мосламалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича келиб чиқаётган муаммолар тўлиқ бартараф этилиб, ишлаш механизми йўлга қўйилган.

ХЕШТЕГ: #ИИВ, #ССВ
Шерзод Камалов 09.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода озиқ-овқат дўкони ёниб кетди
Бухоро
Бухоро НҚИЗда аёллар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди
Бухоро
Янги Ўзбекистон тараққиётида янги давр
Бухоро
1200 та қозон, 12 минг вагон кўмир. Иссиқхоначиларни қандай муаммолар кутмоқда?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалининг бир гуруҳ ходимлари эътироф этилди

18.03.2023 124
БухороЖамият

Вобкент тумани “Бозоржойи” маҳалласининг хонадонлари ичимлик суви билан таъминланади

15.03.2023 35
БухороЖамият

Вобкентда инсон қадрини улуғлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида қилинаётган ишлар

13.03.2023 50
БухороЖамият

Қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари бўйича кўргазмали семинарга марҳамат

11.03.2023 208

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?