Абитуриентлар эътибор бериши керак бўлган айрим жиҳатлар маълум бўлди.1️⃣ Мутахассислик блокида саволлар сони оширилди. Ўтган йили “спецблок”да 20 тадан жами 40 та савол берилганди. Жорий йилда 30 тадан жами 60 та савол берилади;2️⃣ Мутахассислик блокида биринчи ва иккинчи фанга бериладиган балл миқдори фарқ қиладиган бўлди. Ўтган йили иккала фанга ҳам бир хил 3,15 баллдан берилганди. Жорий йилда биринчи ўриндаги муҳим фанга 3,1 балл, иккинчи фанга 2,1 балл бериладиган бўлди. Демак, бир-бирига мос 5 та йўналиш танлашда ҳам бу йил ўзгаришлар бўлади. Ўтган йили иккаласига бир хил балл берилгани учун биринчи ва иккинчи фанга ажратилмаганди. Энди бу йил шунчаки 2 та фан тўғри келиши кифоя эмас, уларнинг муҳимлик ўрни ҳам аҳамият касб этади;3️⃣ Йўналишидан қатъи назар барча учун тушадиган мажбурий блокдаги 3 та фанга бериладиган балл миқдори камайтирилди. Ўтган йили 2,1 баллдан берилганди, жорий йилда 1,1 баллдан бериладиган бўлди. Бу дегани мажбурий блокдан кўп балл тўплаб бўлмайди. Ўтган йили мажбурий блок 63 балл берарди, бу йил 33 балл тўплаш мумкин. Демак, жорий йилда асосий балларни мутахассислик фанларидан тўплаш мумкин, 2 та фанга жами 156 балл (82,5%) берилмоқда.