Танлов натижаларидан норози бўлган абитуриентлар 10 кун муддатда ўз шахсий кабинети орқали апелляция шикоятини беришлари мумкин.
Абитуриент my.dtm.uz сайтидаги ўз кабинети орқали ариза беради ва унга қайси вақтда ДТМга (Тошкентга) етиб келиш вақти кўрсатилган хабарнома жўнатилади.
Абитуриент хабарномада кўрсатилган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан ДТМга келиши керак.
Белгиланган тартибга кўра, апелляцияда абитуриентга ўзи ечган тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси берилади.
«Агарда саволга жавобни тўғри белгилаган эдим, лекин менга балл қўшилмаган деб ҳисобласангиз, шу фан эксперти олдига ўтирасиз ҳамда ўз эътирозингизни кўрсатиб ўтасиз.
Агарда, эътирозингиз ўринли бўлса, сизга шу савол учун балл қўшилади. Эксперт эса ўз ўрнида ушбу савол бўйича эътирозингизга тўлиқ жавоб беради. Яна бир марта қайтариб ўтаман, апелляция қайта тест синовларини топширади дегани эмас», – деган давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов.
Men test natijalaridan noroziman
Men test javoblardan noroziman