Темирйўлчилар томонидан кенг имкониятлар яратилмоқда

Когон шаҳрида жойлашган «Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси» тасарруфида фаолият юритаётган «Техник ўқув машғулот маркази»да жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, темир йўл транспорти орқали юкларни вагонларга ортиш-тушириш ва расмийлаштиришга йўналтирилган ҳамда темир йўлнинг барча йўналишлари бўйича малака ошириш ўқув машғулот курси йўлга қўйилади. Унда корхонасида шахобча темир йўллари мавжуд ҳамда темир йўл соҳаси билан иш фаолияти боғлиқ тадбиркорларни ходимлар билим салоҳиятини мустаҳкамлаш, ёш мутахасисларни касбий мухаббатни уйғотиш ва ўрта бўғин ҳамда оммавий касбда ишловчи ходимларнинг тажрибасини ошириш мақсадида муддати 10 кун бўлган ўқишга таклиф қилади.

Темир йўл соҳасига қизиқувчилар учун Бухоро вилояти Когон шаҳрида Зебинисо кўчаси 2-уй (+998936240654)да жойлашган «Техник ўқув машғулот марказида» доимий равишда экскурция ташкил қилинади.
Марказда бир вақтнинг ўзида 40 нафар ишчи-ходимга ўқув машғулотлар ўтиш имконияти яратилган бўлиб, барча ўқув техник жихозлари ва қўлланмалар билан жиҳозланган.

Мавзуга оид