Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Telegram’дан кўчирилган “миллий мессенжер”: унинг обунаси ўн минглаб давлат хизматчиларига сотилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Telegram’дан кўчирилган “миллий мессенжер”: унинг обунаси ўн минглаб давлат хизматчиларига сотилади
Бухоро

Telegram’дан кўчирилган “миллий мессенжер”: унинг обунаси ўн минглаб давлат хизматчиларига сотилади

01.02.2023 187
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Тендерсиз танлаб олинган “UNICON-SOFT” МЧЖ ишлаб чиққан “Humo Messenger” учун Telegram’нинг очиқ кодларидан фойдаланилган. Давлат ташкилотлари ҳар бир ходими бу “ихтиро” учун ойига 25,2 минг сўмдан абонент тўлови тўлаши керак. Рақамлаштириш вазирлиги бу давлат хизматчиларининг ёзишмалари хавфсиз бўлиши учун муҳимлигини билдириб, ундан фойдаланиш мажбурий эмаслигини айтмоқда.

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ходимлари учун миллий мессенжер ишлаб чиқилди.

«2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига биноан, миллий мессенжерни ишлаб чиқиш бўйича буюртма тўғридан тўғри «UNICON-SOFT» МЧЖга берилган.

Қизиқ тарафи, «Humo Messenger» – миллий мессенжерини ишлаб чиқувчилар унинг дизайни ва созламаларини дунёдаги машҳур мессенжерлардан бири – Telegram’дан деярли бирга-бир кўчириб қўйишган.

Боз устига давлат ташкилотлари ходимлари текин ва оригинал аналоги турганда, бу «ихтиро» учун ҳар ой 25 200 сўмдан абонент тўлови тўлаши керак.

Гарчи 25 минг сўм кичик сумма кўринса-да, юз минглаган давлат хизматчилари сонига кўпайтирилса, бир ойда 2 миллиард, бир йилда 30 миллиард сўм ёки 2,6 миллион доллардан ошади.

Агар 25,2 минг сўмлик абонент тўловини ходимлар тўламайди дейиладиган бўлса ҳам, ўз-ўзидан давлат ташкилоти ёки унинг қандайдир жамғармалари ҳисобидан қопланиши мумкин. Бу харажатлари йил сайин ошиб бораётган ҳукумат учун ортиқча юк бўлиши аниқ.

Мессенжер сайтида келтирилган маълумотларга кўра, бугунги кунда унинг расмий фойдаланувчилари сони 22 минг кишидан ортади.

Мессенжернинг ишлаб чиқувчиси – «UNICON-SOFT» МЧЖнинг 25 фоиз улуши Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «UNICON.UZ» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази унитар корхонасига тегишли. Қолган 75 фоизнинг эгаси эса 4 нафар жисмоний шахс таъсисчилигидаги «Prosoft» МЧЖ ҳисобланади.

Юқорида келтирилган фармоннинг 1-иловаси 87-бандида ушбу миллий мессенжерни ишлаб чиқиш ва вазирлик тизимида синов тариқасида жорий этиш учун «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси» маблағларидан фойдаланиш кўрсатилган.

Лекин, Kun.uz мухбири билан гаплашган Рақамли технологиялар вазирлиги (собиқ АКТР) матбуот котиби Шерзод Аҳматов дастур “UNICON-SOFT” МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилганини ва унга бюджетдан пул ажратилмаганини билдирди.

Фармон ижросида миллий мессенжердан фойдаланиш учун абонент тўловини «UNICON-SOFT» МЧЖ билан тўғридан тўғри тузиладиган шартномалар асосида 2023 йил 1 январдан бошлаб доимий равишда ташкил этиш белгиланган. Бунда мессенжердан фойдаланувчилар маблағлари, яъни тўловлари уни юритиш учун асос бўлади.

«UNICON-SOFT» МЧЖнинг Kun.uz’га маълум қилишича, давлат хизматчиларида «янги тизимдан фойдаланиш кўникмаси ҳосил қилишга кўп вақт кетмаслиги учун» HUMO мессенжерини ишлаб чиқишда айнан Telegram мессенжерининг очиқ кодли интерфейсидан фойдаланилган.

Шерзод Камалов 01.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 33
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 43

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?