Эндиликда Telegram Premium фойдаланувчиларида янгича махфийлик созламаси пайдо бўлди: улар ўзларига кимлар томонидан овозли ва видео хабарлар юборилиши мумкинлигини бошқара олишади.
Яна бир имконият – Telegram Premium обунасини бошқаларга 3, 6 ёки 12 ойлик муддатга чегирма нархда совға қилиш мумкин. Ҳадя қилинган обуна ушбу фойдаланувчига махсус хабар сифатида дарҳол боради.
Бундан ташқари, илованинг янги талқини янгича эможилар тўплами ва платформасини ҳам ўз ичига олган – улар ҳам Premium-фойдаланувчилар учун. Янги анимацияли эможиларни хабарлар матни ва медиа изоҳларига киритиш мумкин бўлади.