Сизни ИИБ (профилактика инспектори), прокуратура ёки судга фақат махсус чақирув қоғози орқали чақиришлари мумкин. Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қаерга ва кимнинг ҳузурига чақирилаётгани, қачон келиши, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келмаса нима бўлиши кўрсатилиши лозим.
Қонунда телефон орқали чақирув назарда тутилмаган. Шу боис, телефонда чақирганда айтилган жойга бормасликка ҳаққингиз бор ва бунинг учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ.