Телефон – ўзидан доимий тарзда электромагнит нур таратиб турувчи қурилма бўлиб, уни исталган жойда қолдириш мумкин эмас. Бу нафақат саломатлик учун хатарли, балки техник носозликларни ҳам юзага келтиради.
Қуйида саломатликка зиён етмаслиги учун телефон сақлаб бўлмайдиган жойлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
- Шимнинг орқа чўнтаги
Телефонни орқа чўнтакка солиш:
телефоннинг сенсорли экрани нафақат бармоқларга, балки думба ҳаракатларига ҳам сезгирдир, баъзида биз тасодифан фавқулодда ёрдам рақамларини териб юборишимиз мумкин. Бу эса ўзимизга кераксиз муаммоларни келтириб чиқаради.
одам гавжум жойларда телефонингизни йўқотиш ёки унутиш жуда ҳам осон.
жуда кўп учрайдиган муаммолардан бири – ўтирганда телефон экранининг синиб қолиши.
- Шимнинг олдинги чўнтаги мобил телефонлар томонидан ишлаб чиқарилган электромагнит нурланиш сперма сифати ва миқдорига таъсир қилиши мумкин. Телефонингизни қанча узоқ вақт шимингизга солиб юрсангиз, хавф шунчалик юқори бўлади.
- Кўкрак қафасидаги чўнтак олимларнинг фикрига кўра, кўкрак олдида мобил телефонни осиб қўйиш кўкрак бези саратони ривожланиш хавфини оширади.
- Қўнғироққа жавоб бераётганда телефон терига тегмаслиги керак
Мобил телефон экрани энг нотоза жойлардан бири сифатида тан олинган. Қўлларимиздаги бактерияларнинг аксарияти мобил телефон экранида қолади. Шунинг учун ҳам гаплашаётганда смартфон юзга тегмаслиги керак. Бундан ташқари, электромагнит нурланиш хавфи ҳам ортади. Қурилма ва тери орасидаги масофа камида 0,5-1,5 см бўлиши керак.
- Иссиқлик манбаи яқинида
Юқори ҳарорат электрон қурилмалар учун зарарли. Иссиқ ҳавода телефонингизни машинада қолдирмаслик тавсия этилади. Бундан ташқари, уни печнинг ёнига қўймаслик керак. Юқори ҳарорат батареянинг портлашига олиб келиши мумкин.
- Болалар аравачасида болаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
- Ёстиқ остида ёки ёнида
узоқ муддатли электромагнит нурланиш бош оғриғига ва бош айланишига олиб келиши мумкин;
телефон ёстиқ остида қолгандан кейин ундан ҳосил бўлган иссиқлик тарқалмайди, бу эса портлаш ва ёнғинни осонлик билан юзага келтириши мумкин.