Техникумни битирганлар ОТМларга имтиҳонсиз 2-курсга талабаликка қабул қилинадими?

 Техникумни битирганлар ОТМларга имтиҳонсиз 2-курсга талабаликка қабул қилинадими?

Жавоб: Ҳа, худди шундай.

2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Президент фармонига мувофиқ ана шундай қоида белгилаб қўйилган.

Яъни техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтихонларсиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида ўқиш мумкин.

Шошилинг, муддат оз қолди. Техникумларга ўқишга кириш учун texnikum.edu.uz сайти орқали 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) онлайн ариза топшириш мумкин.

Абитуриентлар учун 197 та техникумда жами 138 дан ортиқ мутахассисликлар мавжуд.

Электрон платформада қуйидагилар сўралади:

1. Электрон ариза тўлдирилади;
2. Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси юкланади;
3. Паспорт маълумотлари киритилади.

Манба: xushnudbek

Мавзуга оид