Бугун соат 20:14да Бухоро шаҳар «Дўстлик» МФЙ, Алпомиш кўчаси йўл ёқасида жойлашган, «ТEНГE» банк АТБ Бухоро БХМга тегишли банкоматларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик диспетчерига хабар келиб тушди.
Ёнғин натижасида қурилманинг 24 кв.м том ва девор пластик қопламалари ёнган. Ёнғин жойига 2 та қутқарув автоэкипажлари жалб этилиб, соат 20:17да етиб борди. Соат 20:28да эса тўлиқ ўчирилди.
Ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 кв.м майдони ва «ТEНГE» банкка қарашли банкоматлар тўлиқ (4 дона) сақлаб қолинди. Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарари аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Axudash xudash qisqa tutashuv meshudasmi