Кеча Янгийўлдаги бозорда “Open budget”га овоз йиғаётган ёшлар билан кўришиб қолдим.
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги маҳалласини йўлларини асфальт қилдиришмоқчи экан. Овоз берсангиз бонусига “Кола” беришади.
Қизиғи маҳалладагилар кўчасини асфальтлаш учун бунақа бонусларга чўнтагидан ўртача 200 млн. сўм сарфлаб қўйибди. Овозга қўйилган кўчалари 1 млрд сўмлик.
Афсус овоз беролмаганим учун “Кола”дан қуруқ қолдим. Чунки бир кун олдин Янгийўлдаги маҳалламга Оққўрғондан келиб, мактабларини жиҳозлаш учун овоз йиғиб, сарсон юрган ўқитувчиларга овоз бериб қўйгандим. Ўқитувчиларни бунақа хор юришига чидаш қийин.
Хуллас шунақа гаплар: давлат фуқаролари олдида ҳеч бир овоз ва сарсонгарчиликсиз қилиб бериши керак бўлган ишлар учун фуқаролар вилоятма-вилоят сарсон юришибди.
Масъулларимизнинг халқни сарсон қила оладиган истеъдоди сабаб ташаббусли бюджет-шармандали бюджетга айланмоқда…
Расул Кушербаев
xixixixi