Бухоро шаҳри «Эски шаҳар» ҳудудида жойлашган «Кўкалдош», «Нодир девонбеги», «Тоқи телпакфурўшон», «Пойи калон» тарихий обидалари ҳудудида ташкил этилган Wi-Fi ҳудудлари «Ўзкомназорат» Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилди.
«Эски шаҳар» ҳудудида ташкил этилган Wi-Fi нуқталарига 2 мбит/с тезликда бепул уланиш ҳамда 10 мбит/с пуллик уланиш имконияти яратилганлиги, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаган ҳолда тегишли сифатдаги уланишни таъминланганлиги, шу ҳудуд аҳолиси ва сайёҳлар томонидан фойдаланилаётганлиги аниқланди.
Wi-Fi нуқталари қамровини зоналарини ошириш ва доимий ишашини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.