Қоровулбозор туманидаги 5-сон ДМТТ мудираси сифатида ишловчи аёл, ўз мавқеидан фойдаланиб, ДМТТ нинг услубчиси Р.Ш. билан бир гуруҳ бўлиб, ДМТТ тарбиячиси М.Ф. ни алдаб, мансабдор танишига пора бериш орқали ДМТТда «логопед» штатини олиб, ушбу штатга ўтказиш учун ундан 400 АҚШ доллари беришни талаб қилади.
2023 йил 3 февраль куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ДМТТ мудираси ўзининг хизмат хонасида, талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.