Таълим кредитлари: кимга, қанча муддатга берилади? Имтиёзлар борми?

 Таълим кредитлари: кимга, қанча муддатга берилади? Имтиёзлар борми?

Таълим кредити «…тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади» дея келтирилган. Бу нима дегани аввало, бу ҳам бир кредит. Банкка бориб менга кредит беринг, болам ўқишга кирган десангиз қўлингизга кредитни тутқазавермайди. Бу ҳам бир кредит. Уни қайтара олишингиз сарҳисоб қилиб берилади. Тўловлилик ва муддатлилик принциплари энди тушунарли. Мақсадли фойдаланиш… Бу олган пулингизни тўғри сарфлашингиз, айнан контрактга сарф этишингиз ҳисобга олинади. Агар левый-правый  қилиб юборсангиз, кредит бекор қилинишиям мумкин. 

– Таълим кредити кундузги бакалавр ва магистрларга тўлаб берилади. Бунда сиз билан оила аъзоларингиз ва васийларингиз тўлашда қатнашиши мумкин. 

– Қайтариш эса ўқиш тугаганидан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил муддат давомида қайтариш бошланади. Аввалги тартибда бакалаврга 10 йил, магистрларга 5 йилда қайтариш белгиланган эди.

– Таълим кредити ҳамма банкка ҳам берилавермайди. Буни ўз мезонлари бор. Бу энди бошқа масала. 

-Таълим кредити шартномаси бир йиллик контракт пули суммасига тенг миқдорда тузилади. Банк томонидан тўлов эса ўқув йили мобайнида тенг улушда 4 қисмга бўлиб туширилади. 

Тўлаб берилади: 
— 25 % – 15 сентябргача (1 курс), 1 октябргача (2 ва ундан юқори курслар учун), 
— 50 фоизи  – ҳар йили 1 январгача, 
— 75 фоизи – ҳар йили 1 апрелгача,
— 100 фоизи – ҳар йили 1 июлгача.

Юқоридаги муддатлар мутлақ ҳусусиятга эга эмас. Банк хоҳласа биттада ҳам пулни ташлаб бериши мумкин.

Таълим кредити учун қандай хужжатлар талаб этилади?

Контрактга тушганларнинг кўпчилигида тўловни амалга оширишда муаммо юзага келиб қолиши мумкин. Юқорида бу кредитнинг асосий нюанслари ҳақида гаплашдик. Энди мазкур кредит олиш учун кетадиган хужжатлар рўйхати ҳақида гаплашсак.

Таълим кредити учун қуйидаги хужжатлар талаб этилади:

а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза,

б) талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт шартномаси (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда),

в) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Гаров ва кафиллик бўлиши лозим. Бундан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандлари мустасно,

г) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома 

д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар. 

Ота-оналар, ака-ука, опа-сингиллар ёки васийлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Буларга биргаликда кредит олувчилар дея мақом берилади.

Мавзуга оид