Ўзбекистонда талабаларнинг ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятини берувчи бепул электрон хизмат жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида келтирилган.
Ушбу хизмат Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилади. Бунда:
➖ ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш;
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;
➖ Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.