Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тадбиркорлар энди сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиши мумкин
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Тадбиркорлар энди сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиши мумкин
Бухоро

Тадбиркорлар энди сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиши мумкин

12.03.2024 112
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги (20.02.2024-й., ЎРҚ–910-сон) Қонун
мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган

Тадбиркорлар энди сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиши мумкин.
Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан тадбиркорларнинг тўғридан тўғри судга шикоят қилишига доир чекловлар бекор қилинди ҳамда судга шикоят қилиш имкониятлари кенгайтирилди.
Шунингдек “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги ва “Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларга киритилган ўзгартиришга кўра, тадбиркорлик субектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва ОАВларда бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинди.
Бунга қадар тадбиркорлар сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, уларнинг шикоятлари дастлаб юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши, шундан кейингина судга шикоят қилишлари мумкин эди.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг
ЎРҚ–910-сон Қонуни, 20.02.2024-й.
Бухоро тумани адлия бўлими
бошлиғи в/б М.Қосимов

Бухоро тумани адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юрисконсулти Ш.С.Набиев

Шерзод Камалов 12.03.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 7
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 83

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 45

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 486

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?