Истеъмолчилар табиий газ тармоғига уланмоқчи бўлса қуйидагиларга амал қилишлари лозим.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори талабларига асосан Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилиб, техник тавсия ва техник шарт олиши лозим.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларидан келиб чиққан ҳолда истеъмолчи техник шартни олгандан кейин ўз маблағи ҳисобидан лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиши, тайёрланган лойиҳа ҳужжатлари асосида зарур бўлган келтирувчи ва тарқатувчи газ қувурлар, ундаги қурилмаларни, замонавий энергия тежамкор жиҳозлари ва электрон газ ҳисоблаш асбобини харид қилиб, газ таъминоти бўлимига тегишли ҳужжатларини тақдим қилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда табиий газ тармоғига уланишига рухсат берилиши мумкин.