Тўйхоналар фаолиятига яна бир ўзгариш киритилди

 Тўйхоналар фаолиятига яна бир ўзгариш киритилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича Ўзбекистонда 20 июлдан бошлаб тўйхоналарда базм ўтказиш тартибига ўзгариш киритилади.

Киритилган ўзгаришга кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади

Мавзуга оид