СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚАВА ХИЗМАТЛАРИ ИСТEЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА

 СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚАВА ХИЗМАТЛАРИ ИСТEЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августидаги 482-сон қарори билан Осиё инфратузилма инвестисиялари банки (ОИИБ) иштирокида «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳасининг амалга ошириш жараёнида жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш талабларни сўзсиз бажариш мақсадида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва Лойиҳа мувофиқлаштириш гуруҳи мутахассислари томонидан ОИИБнинг ижтимоий ва экологик сиёсати тамойиллари ва талабларига мувофиқ «Шикоятларни бошқариш бўйича операцион тартиблар» ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа Бухоро ва Когон шаҳарлари, шунингдек, Бухоро вилоятининг Бухоро, Жондор, Когон, Қоровулбозор, Пешкў, Ромитан, Ғиждувон, Қоракўл ва Олот туманларида амалга оширилишини маълум қиламиз.

«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати

Мавзуга оид