Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Сурхондарёда трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят > Сурхондарёда трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Жиноят

Сурхондарёда трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

27.10.2022 88
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда “Афғонистон-Тожикистон-Ўзбекистон” йўналишида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланувчи трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Дастлаб Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи ва Узун туманларида яшовчи 3 нафар фуқаро кетаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, муқаддам 2 нафари судланган ушбу шахслар ёнида 670 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ушбу ажал оғуси Сариосиё туманида истиқомат қилувчи, 1976 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсдан 2800 АҚШ долларига сотиб олинганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.
Тезкор тадбирнинг иккинчи босқичида эса Бойсун туманидаги “Дарбанд” ЙПХ масканида Узун туманида яшовчи 3 нафар шахс кетаётган “Нексия 2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автомашина салонида 9 кг. 410 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Узун тумани ҳудудига ўтказилган мазкур гиёҳвандлик воситаси аслида Самарқанд вилоятида кутиб турган харидорларга етказилиши кераклиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Нуробод туманида ушбу наркотик модданинг маълум бир қисмини қабул қилиб олган вақтда Самарқанд ва Андижон шаҳарларида яшовчи 3 нафар фуқаро ҳам ушланди.
Шунингдек, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. фуқаронинг яшаш хонадонида 964 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, у ҳам ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 11 нафар шахс ушланиб, улардан
11 кг. 44 гр. “гашиш” моддаси мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ХЕШТЕГ: #жиноят
Шерзод Камалов 27.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят

“76-сон”ли автобусда 57 ёшли киссовур ушланди

28.04.2023 742
Бухоро

Қоракўлда мактаб директори фаррошликка ишга қабул қилиш учун 900 минг пора олди

22.04.2023 518
Жиноят

Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

22.03.2023 1k
БухороЖиноят

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

14.03.2023 824

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?