Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ ПРОЦЕССУАЛТАЛАБЛАРИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ ПРОЦЕССУАЛТАЛАБЛАРИ
Бухоро

СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ ПРОЦЕССУАЛТАЛАБЛАРИ

31.01.2024 105
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Сўнгги йилларда, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишкафолатларини кучайтиришга қаратилган.

Хусусан, Конституциямизнинг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилишюзасидан айрим процессуал тартиблар белгиланган.

Яъни, фуқаролик судларига мурожаат қилишда учта асосий жихатга эътибор қаратиш лозим бўлади. Хусусан,судловга тегишлилик шартлари, аризанинг шакли ҳамда аризанинг мазмунига қўйилган талаблар.

Судловга тегишлилик деганда, ишнинг (низонинг) айнан қайси ҳудуддаги фуқаролик суди томонидан кўрилиши назарда тутилади.Судловга тегишлиликнинг умумий қоидаларига кўра, аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Ташкилотларга нисбатан аризалар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга берилади.

Шунингдек, фуқаролик процессуал қонунчилигида аризаларнинг даъвогарнинг танлови бўйича судловга тегишлилик, келишилган судловга тегишлилик ҳамда судловга тегишлиликнинг алоҳида ҳоллари ҳам мавжуд.

Мазкур Кодекснинг 188-моддасига асосан, судда ишлар ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш йўли билан қўзғатилади.

Судларга мурожаат қилишда киритилаётган ёзма мурожаатларнинг шакли ва мазмунига эътибор қаратиш жуда муҳим. Чунки, судга қилинаётган аризаларунинг мақсадига қараб даъво аризаси, ариза ва шикоят каби шаклларда амалга оширилади. Хусусан, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида;буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида;апелляция ва кассация инстанцияси судларига мурожаат этилганда — шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.

Шунингдек, Кодекснинг 189-моддасида судларга киритилаётган аризанинг мазмунига қўйилган талаблар белгиланиб, ушбу талабларга риоя этилмаслиги аризани қайтариш учун асос бўлади.

Яъни, аризада ариза берилаётган суднинг номи; даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили; жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;даъвогарнинг талаби;агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати бўлиши лозим.

Судларга бериладиган ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланиши мумкин. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.

Шу сабабли, ҳар бир шахс судга даъво аризаси киритишда процессуал қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиши лозим.

Зеро, судларга мурожаат қилиш тартиби ва аризаларга қўйилган талабларга риоя қилиш шахснинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашда дастлабки қадамлардан бири ҳисобланади.

Сирожиддин Салаев, Хоразм вилоят судининг катта консультанти                                              

Шерзод Камалов 31.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?