Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Суд ҳокимияти ва давлат суверенитетида амалга оширилаётган ислоҳотлар
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Суд ҳокимияти ва давлат суверенитетида амалга оширилаётган ислоҳотлар
Бухоро

Суд ҳокимияти ва давлат суверенитетида амалга оширилаётган ислоҳотлар

07.03.2023 195
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Суд ҳокимияти – ҳокимиятлар бўлиниши қоидасига кўра, давлат ҳокимиятининг алоҳида ва мустақил (қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан бир қатордаги) тармоғи. У ўзида: а) одил судловни амалга ошириш ваколатлари, яъни жиноий, фуқаролик, хўжалик, маъмурий ва конституциявий иш (низо)ларни процессуал, қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқиш ваколатлари йиғиндисини, баъзи мамлакатларда, шунингдек, ҳуқуқ нормаларини изоҳлаш ваколатларини, қонун ижодкорлиги ваколатлари ва бошқа 2 даражали ваколатларни; б) юқорида қайд этилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимини мужассамлаштиради. Одил судловни амалга ошириш ваколатлари ва ёрдамчи ваколатларга бўлинади. Ҳозирги замон демократик давлатларида Суд ҳокимиятининг асосий ваколатлари турли тоифадаги судлар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикасида Суд ҳокимияти ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ва тотувлиги, қонун устуворлигини таъминлашга, инсон ҳуқуклари ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза этишга каратилган. Мамлакатимизда Суд ҳокимиятининг конституциявий ҳуқуқий мақоми, тузилиши ва фаолият юритишининг қонуний асоси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Конституцияда мустаҳкамланишича, «Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади».
Суверенитет (французча: соувераинете — олий ҳокимият) — ҳокимиятнинг устунлиги ва мустақиллиги. Суверенитетни ҳурматлаш — халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий принципидир. Конституциявий ҳуқуқ фанида давлат суверенитети, миллат суверенитети, халқ суверенитети тушунчалари ишлатилади. Давлат суверенитети — ҳокимиятнинг мамлакат ичида олийлиги ва ташқи муносабатларда тўла мустакиллигидир. Давлат суверенитети ҳақидаги гоя Жан Боден
(16-аср, Франция) га тегишлидир. Унинг фикрича, Суверенитет давлатнинг энг мухим белгиси ҳисобланади, бунда абадий, мутлақ, бўлинмас олий ҳокимият назарда тутилади. Давлат суверенитети тушунчаси кейинги даврларда янада ривожлантирилди ва бойитидди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида давлат суверенитети алоҳида бобда ўз ифодасини топган, Конституциянинг
1-моддасида „Ўзбекистон суверен демократик республика“ эканлиги қайд қилинган. Миллат суверенитети — миллатнинг тўла ҳокимиятини, унинг тўла сиёсий эркинлигини, ўз миллий ҳаётини белгилаш реал имкониятига эгалигини, мустақил давлатни ташкил қила олишгача бўлган ҳуқуққа эгалигини билдиради. Халқ суверенитети — халқнинг тўла ҳокимиятини англатади, яъни халқ жамият ва давлатни бошқаришда реал иштирок этиш учун ижтимоий иқтисодий ва сиёсий воситаларга эга бўлади. Халқ суверенитети — барча демократик давлатларда конституциявий тузум принципларидан бири бўлиб ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида курсатилишича, „Халқ давлат ҳокимиятининг бирданбир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Нодирбек Шаропов,
жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси

Нурбек Рахимов,
Бухоро вилоят судининг бош консультанти

Шерзод Камалов 07.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 70

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 40

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 484
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 108

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?