Қизилтепа туманида истиқомат қилаётган асли бухоролик 30 ёшли А. исмли шахс жиноий тўда тузган.
Улардан бири пулларни ишлаб чиқариш, бири муомалага киритиш яна бири ёрдамчи ва ҳайдовчилик қилишни келишиб олишган.
Улар 200 минг сўмлик купюрада жами 400 млн сўм пулларни ишлаб чиқарган.
Навоий вилояти ИИБ ва Департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда улар 400 млн сўм сохта пулларни 160 млн сўм ҳақиқий пулларга алмаштираётган пайтда қўлга олинган.
Уларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.