“The Times of Israel” нашри хабарига кўра, Исроилда заргарлар энг юқори ҳимоя даражасига эга ноёб тиббий ниқоб яратишди. Унинг қиймати 1,5 миллион долларни ташкил этади.
18 каратли оқ олтиндан тайёрланган ҳамда 3,6 минг дона қора ва оқ олмос билан қопланган ниқобнинг оғирлиги 240 грамм бўлиб, бу одатий тиббий ниқобнинг оғирлигидан 100 марта оғирроқ.
Шунингдек, маҳсулот юқори сифатли Н99 филтрлари билан жиҳозланган.
Шуниси эътиборга лойиқки, бундай ниқобни Исроил заргарларидан AҚШда яшовчи хитойлик бизнесмен буюртма қилган. Унинг асосий талабларидан бири заргарлик дурдонаси 2020 йил охирига қадар тайёр бўлиши ва у дунёдаги энг қиммат буюмга айланиши керак эди.