Бухоро вилояти, Когон тумани собиқ ҳокими фаолияти давомида давлатга 2,5 миллиард сўм миқдорда етказган зарари учун қамоққа олинди.
Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ-тартибот идораси ходимига таяниб, «Xabar.uz» маълум қилмоқда.
Билдирилишича, давлат маблағларининг ўринли сарфланишини ўрганиш давомида Когон тумани собиқ ҳокими фаолият олиб борган даврида унинг 2,5 миллиард сўм маблағларни ўзлаштиргани аниқланган.