USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Сирдарё ва Бухоро вилоятида тижорат банки мутахассислари томонидан пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

 Сирдарё ва Бухоро вилоятида тижорат банки мутахассислари томонидан пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан “С.Н.” фермер хўжалигининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Сардоба филиали бош мутахассиси И.М. бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, “Ғалла имтиёзли кредит ҳисобидан механизация хизматлари учун олдиндан тўлов” мазмунида фермер хўжалигининг 77,8 млн сўм пул маблағини асоссиз равишда бошқа субъектларга ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТИБ “Ипотека банк” Бухоро вилояти филиали касса шаҳобчаси собиқ кассири Н.Ҳ. 98 та ижро ҳужжати бўйича фуқароларга гўёки қарздорликлари қопланганлиги тўғрисидаги сохта квитанцияларни тақдим қилиб, аслида 20,1 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид