USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Шуҳрат Абдураҳмонов 10 дақиқада 81 марта «ҳурматли президент»ни ишлатди

Шуҳрат Абдураҳмонов 10 дақиқада 81 марта «ҳурматли президент»ни ишлатди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни «Ёшлар форуми»да бир нечта ҳоким билан суҳбатлашди ва вилоятларда қилинган ишлар бўйича ҳисоботларни тинглади.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Ёшлар форуми»да давлат раҳбарига мурожаат қилаётиб, 10 дақиқаю 21 сония давомида 81 марта «ҳурматли президент» деди. Ушбу сўзларни «Газета.uz» мухбири ҳисоблаб чиққан.

У ўртача ҳар 7,6 секундда бир марта шундай мурожаат қилди.

Солиштириш учун, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров худди шу тадбирда 12 дақиқа ва 35 секунд давом этган нутқи давомида ушбу сўзларни 22 марта талаффуз қилган. Яъни ҳар 34,3 секундда бир марта «муҳтарам президент» дея мурожаат қилган.

Мавзуга оид