Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шофирконлик пиллакорлар республикада биринчи бўлиб режани ортиғи билан бажардилар
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Шофирконлик пиллакорлар республикада биринчи бўлиб режани ортиғи билан бажардилар
Бухоро

Шофирконлик пиллакорлар республикада биринчи бўлиб режани ортиғи билан бажардилар

15.05.2023 210
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Пилла йетиштиришда ўзига хос иш тажрибасига эга бўлган шофирконлик пиллакорлар жорий йилда ҳам ипак қурти боқиб, илк мавсумдаёқ баракали ҳосил олишга эришдилар.

Сифатли пилла олиш мақсадида туман пиллакорларига 3706 қути ипак қурти уруғи тарқатилиб, пиллакорлар 216 тонналик «кумуш тола» хирмонини бунёд этишга киришдилар.

Бу жараёнда тегишли мутахассислар, пиллакор агрономлар ҳамда туман ҳокимлигидан бириктирилган масъуллар томонидан ипак қурти боқилиши назортага олиниб, кўп йиллик тажрибага эга звеночилар ҳамда ҳудудлардаги пиллакор агрономларнинг саъй-ҳаракатлари, ўз вақтида сифатли озуқа билан таъминланганлиги эвазига туман пиллакорлари кўзланган натижадан ошириб, яъни режадаги 216 тонна ўрнига 218,2 тонна сифатли пилла олишга эришдилар.

Бу жараёнда айниқса, Денов, Мазлахон-Чандир, Боғиафзал, Дўрман ҳудудларидаги оилавий звенолар йетакчилик қилиб, пешқадамлар сафида давлат шартнома режаларини ортиғи билан адо этдилар.

Туманнинг Дўрман ҳудуди пиллакорлари 23,3 тонналик режани 23,5 тонна қилиб бажарган бўлса, Денов ва Жўйрабод ҳудудлари пиллакорлари зиммаларидаги 22,6 тоннадан, жами 45,2 тонна ўрнига умумий «кумуш тола» хирмонига 45,8 тонна ҳосил қўшиб, меҳнат зафарига эришдилар.

Тезгузар ҳудуди 18,9 тонна ўрнига 19,2, Боғиафзал ҳудуди 14,6 тонналик маррани 14,8 тонна, С. Жўра ҳудуди «кумуш тола» заҳматкашлари эса 14,6 тонналик режани 14,8 тоннага йетказиб, бошқаларга ибрат бўлди.

Саноат учун қимматбаҳо хом ашё йетиштиришда жорий йил «Мазлахон-Чандир» ҳудудидаги фермер хўжаликлари ва улардаги оилавий звенолар томонидан 20,4 тонна ўрнига 20,9 тонна, А.Навоий ҳудудида ҳам худди шу режа 20,4 тонна, «Жўйнав» ҳудудида 18,2 тонналик режа 18,4 тоннага, «Искогаре» ҳудудида 18,9 тонна ўрнига 19,1 тонна, «Вардонзе» ҳудудида 11,3 тонна ўрнига 11,4 тонна миқдорида сифатли пилла олишга эришилгани катта ютуқ, албатта. Шунингдек туманда пиллачиликда илғор бўлган «Ражабов Носир Салимович», «Алпомиш» фермер хўжаликлари томонидан пиллачиликда инновацион агротехник тадбирларнинг қўллангани ҳам юқори ҳосилдорликка хизмат қилди.

Ипак қурти қабул қилишда ҳар бир касаначи оиласига ҳар бир қути ипак қурти учун 500 минг сўмдан рағбат пули, пиллани қабул масканига топширишда режадан орттирилган ҳар килограмм пилла учун қўшимча 40 минг сўмдан мукофот пули берилгани пиллакорларга куч-қувват бағишлади.

Шерзод Камалов 15.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади
Бухоро
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Бухоро
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 39
Бухоро

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

30.04.2026 23
Бухоро

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

30.04.2026 65
Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 35

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?