Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шофирконлик пахтакорлар «оқ олтин» етиштиришда маррадан ошдилар
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Шофирконлик пахтакорлар «оқ олтин» етиштиришда маррадан ошдилар
БухороЖамият

Шофирконлик пахтакорлар «оқ олтин» етиштиришда маррадан ошдилар

19.10.2022 329
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Шофирконнинг «оқ олтин» бунёдкорлари 32 минг 400 тоннадан ортиқ пахта хирмонини бунёд этиб, шартнома режасини ошиғи билан уддаладилар.
Туманда етиштирилган ялпи пахта ҳосилининг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «Бухоро Агроcлустер», «Бухоро Зарҳал Текс», «WБМ Ромитекс» каби корхоналар тайёрлов-қабул масканларида саранжомлангани ҳам соҳада бутунлай янгича фаолият бошланганидан далолатдир.
Туманда мавжуд 374 та фермер хўжаликларига қарашли мавжуд 9 минг 105 гектар майдонга барака уруғи қадалиб, ғўза парваришига киришилди. Жорий деҳқончилик мавсумида ҳудудда асосан «Бухоро-6», «Бухоро-8» ҳамда «Бухоро-10» истиқболли навлари асосида катта хирмон кўтарилди. Меҳнат ғалабасига эришишда пахтачиликда ўзига хос тажриба мактаби яратилгани, бевосита пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ерни экишга тайёрлаш ва чигитни бир маромда ундириб олиш жараёнидан бошлаб, ишнинг тўғри ташкил қилинганлиги, қатъий меҳнат интизоми, агротехник тадбирларнинг кечиктирмасдан олиб борилгани якунда умумий муваффақиятни таъминлади, десак муболаға эмас. Қилинган меҳнат самараси сифатида мавсум якунида эса 32 минг 400 тоннадан ортиқ «оқ олтин» хирмони барпо қилиниб, ҳар гектар ҳосилдорлиги 36 центнердан оширилди.
Пахта парваришининг ҳудудий жиҳатдан секторларга бўлингани ҳолда қатъий назоратга олингани, экиш мавсумида юқори унумли техника воситаси кучидан самарали фойдаланилгани, культивация ва бошқа агротехник тадбирларда 220 та турли русумдаги трактор воситаси ишлатилгани бугун фермер хўжаликлари томонидан биринчилар қаторида белгиланган режанинг ошириб бажарилишига сабаб бўлди.
Уюшқоқлик билан бошланган йиғим-терим мавсумида жами 184 та терим отряди 17 минг 460 теримчини ўзида бирлаштирди. Улар учун далада иссиқ овқат ва бошқа шарт-шароит ҳозирлангани, териб топширилган ҳар килограмм пахта учун биринчи теримда 1500, иккинчи теримда 1800-2000 сўмгача пахта пули берилгани кўзланган хирмонни ёғин-сочинли кунга қолдирмасдан, сифатли йиғиб олиш имконини берди ва теримчилар моддий манфаатдорлигини оширди.
Жорий пахтачилик мавсумида юқори натижага эришган ҳудудлар – Вардонзе, Жўйнав, Искогаре, Мазлахон-Чандир, Дўрман, Ш.Ҳамроев кабилар илғорлар қаторидан жой олдилар. Шубҳасиз, юксак хирмоннинг яратувчи-бунёдкорлари фермер хўжаликлари ва уларда меҳнат қилаётган қўли қадоқ меҳнаткашлардир. Хусусан, фермер хўжаликлардан «Боғиафзал олтин дала», «Исломбобо-2000», «Баҳодир-Нодир», «Шавкат», «Худойназаров Акбар Шобекович», «Учон Рўзи Ислом Сардор», «Нурафшон чорва маҳсулотлари», «Искандар Камол саховати», «Иброҳим Илҳом даласи», «Ибрагимов Бобир Мингчинор даласи» кабилар энг биринчилар қаторида билдирилган ишончни оқлаб, зафар маррасига етдилар.
Туман далаларида ҳали ҳосил мўл. Йиғим-терим жараёнлари давом этмоқда.

ХЕШТЕГ: #Шофиркон
Шерзод Камалов 19.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат

27.05.2025 210

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

19.05.2025 201
Бухоро

Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди

19.05.2025 72

Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади

16.05.2025 931

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?