Жорий йилнинг 12 июль куни соат 16:40 ларда Шофиркон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Р.Л. исмли қиз Р.Ж., Р.М. ва Н.З. исмли йигитларни танишлари А.С., Х.Р. ва А.Ш. исмли қизлар билан учраштириб, таниш ҳамкори Т.З. исмли аёл вақтинча ижарада яшаб келаётган Бухоро шаҳар Придастгир кўчасидаги хонадонлардан бирига олиб бориб, уларнинг жинсий алоқада бўлишлари учун шарт-шароит яратиб, бунинг эвазига 800.000 сўм пулларни олиб қўшмачилик ҳамда фоҳишахона сақлаш жиноятларини содир қилганлиги фош этилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.