Шофиркон туман ҳокими Жамшид Шаропов кўрсатмасига асосан ҳудудларда бир қатор амалий ишлар давом этмоқда.

Жумладан, туманнинг марказий кўчаларида жойлашган хонадонларда туман ҳокими ўринбосари Мўмин Амонов масъуллигида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан хонадонларнинг ички ва ташқи фасадлари рангланмоқда. Ариқлар бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда. Хонадонлар ўзгача қиёфа касб этмоқда.
