Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шофирконда янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Шофирконда янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай?
Бухоро

Шофирконда янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай?

24.08.2020 39
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Аввал хабар берилганидек,кеча, 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда таъкидланганидек, асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш.

Бугундан эса мутасаддилар берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва самарали ҳал этишга киришдилар.

Хусусан, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров, вилоят прокурори Дилшод Файзиев ва бошқа мутасаддиларнинг Шофиркон туманига ташрифи давомида халқ таълими тизимидаги таълим даргоҳларининг янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлигига эътибор қаратилди.  

Айни кунда туманда 56 та умумтаълим мактаби, “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият юритаётган бўлса, улардаги ўғил-қизлар сони 28 минг 680 нафарга етган. Туманда баркамол авлодга таълим-тарбия беришдек масъулиятли ишга 3 минг нафар педагог жалб қилинган бўлиб, уларнинг 2 минг 145 нафарини аёллар ташкил қилмоқда. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 2 та касб-ҳунар коллежи туман халқ таълими бўлими тасарруфига ўтказилди.

2019-2020 ўқув йилида туманда умумтаълим мактабларини 4913 нафар ўғил-қиз битирган бўлса, шундан 11-синф битирувчиларига 20 та олтин ва 4та кумуш медаллар топширилган. Бошланаётган ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини “PISA”, “TIMSS”, “PIRLS” халқаро баҳолаш дастури бўйича олиб бориладиган танловларда иштирокини таъминлаш, 20 та таълим даргоҳи директори ҳамда 650 нафар педагогнинг малакасини ошириш мақсад қилинган.

Янги ўқув йили олдидан туманда 12 та умумтаълим мактабининг том қопламаси ва ўқув биноларининг ташқи фасад қисми таъмирланиб, эскирган эшик-деразалар ромлари янгисига алмаштирилмоқда. Шунингдек, 9 та умумтаълим мактаби тоза ичимлик суви билан таъминланган бўлса, қолган 47 та таълим даргоҳида ташиб келтириладиган сувни сақлаш учун алоҳида сиғимлар шай қилинган. Маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан бу йил 6 та умумтаълим мактабида замонавий тежамкор қозон ўрнатиш ва иситиш тизимини мукаммал таъмирлаш мақсадида 1 миллиард 150 миллион сўм маблағ ажратилган. Ҳудуддаги 24-, 50- ва 51-сонли умумтаълим мактаблари ва 3-сонли ИДУМИ нинг иситиш тизими янгиланиб, 11 дона қозон алмаштирилган.

Вилоят мутасаддилари “Тезгузар” МФЙ даги 6-сонли, “Вардонзе” МФЙ даги 7-сонли умумтаълим мактаблари мисолида янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг боришига баҳо бердилар. Масъулларга таълим даргоҳларидаги якунига етмаган таъмирлаш ишлари, ҳудудни ободонлаштириш билан боғлиқ нуқсон ва камчиликларни тез фурсатда сифатли бартараф этиш, мактабларни зарур жиҳозлар ва ўқув қуроллари билан таъминлашга доир топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шерзод Камалов 24.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?