2022 йил 05 ноябрь куни соат 18-00 дан 06 ноябрь куни соат 12:30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани «Талисафед»маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонасидаги темир сандиқда сақлаб келаётган 7000 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига моддий зарар етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни туманнинг «Жўйнав» маҳалласида яшовчи 1959 йилда туғилган шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.