Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.О. “Жўйрабод” МФЙдаги “R.J.” фермер хўжалигига қарашли юқори бонитетли суғориладиган ер майдонининг 7 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда чорвага мўлжалланган бино қурганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.