USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Ширкатлар томонидан 7,4 млрд сўм мақсадсиз сарфланган

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича , вазирлик ҳузуридаги инспекциясининг Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг (ТЧСЖ) мажбурий бадал ва кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишга оид 2020 йилдаги фаолияти ўрганишлари якунига кўра, 465 та ҳолатда 7,4 млрд сўмлик маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланиб, шулардан

9 та ҳолатда ноқонуний равишда сарфланган 837,7 млн сўмлик маблағлар айбдор шахслардан ширкатлар фойдасига қайтарилган.

16 та ҳолатда 282,4 млн сўм иш ҳажмига қўшиб ёзилганлигига оид муаммолар жойида бартараф этилган.

136 та ҳолатда 5,6 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилганлигига оид тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.

Мавзуга оид