Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Ширинсўз” Когон туман ҳокими ёхуд ҳоким нега ўз қарорини рад қилиб жазавага тушди?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Ширинсўз” Когон туман ҳокими ёхуд ҳоким нега ўз қарорини рад қилиб жазавага тушди?
Бухоро

“Ширинсўз” Когон туман ҳокими ёхуд ҳоким нега ўз қарорини рад қилиб жазавага тушди?

21.05.2022 65
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Айтишларича “Когон Агро Каттле” МЧЖ раҳбари ИИБ Когон туман бўлимига МЧЖга тегишли бўлган ерга бошқа шахс томонидан ҳеч бир ҳужжатсиз фойдаланиш учун кираётганидан норози бўлиб мурожаат қилган. ИИБ ходими МЧЖга тегишли бўлган ер майдонига борганида туман ҳокими Эсанов Мухиддин мазкур ер бошига келиб, МЧЖ раҳбари Б.Халимовнинг қариндошларини қўрқитиб, Когон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарига уларни 15 суткага қамаш ҳақида топшириқ берган ва уларни ҳамда Б.Ҳалимовни “Мошенник” деб ҳақоратлаган.

МЧЖ ер майдонини сотганини важ қилиб, туҳмат қилган.

МЧЖ раҳбарини қамаш тўғрисида ИИБ бошлиғининг ўринбосарига топшириқ берган.

МЧЖ раҳбари Б.Ҳалимов томонидан берилган ариза юзасидан борган ИИБ ходимига тазйиқ ўтказиб, уни “Куспурўш” деб ҳақоратлаб, уни ишдан олиш билан таҳдид қилган.

МЧЖ ер майдонига умуман алоқаси бўлмаганини важ қилиб, ўзига тегишли бўлмаган ерни сотганини айтган.
Ваҳоланким ер майдони айнан шу ҳокимнинг қарорига асосан “Когон Агро Каттле” МЧЖга ажратиб берилган ва шу ҳокимнинг тазйиқи остида прокурорнинг аризасига асосан маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳақиқий эмас дегани бу қонунларга хилоф равишда қабул қилган дегани.
Шундай экан ер майдонини “Когон Агро Каттле” МЧЖга қонунга хилоф равишда бўлсада ажратиб беришга туман ҳокимини нима мажбур қилди экан ва нима сабабдан орадан 1 йил муддат ўтганидан кейин қарорнинг ноқонунийлиги аниқланди экан.

ИИБ ходимига “Сан манга душманлик қилма, сан мани ходимимсан” деб пўписа қилган.
Ваҳоланким, ИИБ бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қиладиган орган ҳисобланади.

Бундан ташқари туман ҳокими ер меники деб ИИБ ходимига дағдаға қилиши ҳаммасидан ошиб тушган. Ахир ер майдонларини ажратиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ваколати туман ва шаҳар ҳокимларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6243-сонли қарорига асосан олиб ташланмаганми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович ҳокимлар халқ хизматчиси деб турган бир вақтда, туман ҳокими ҳаммани ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб туришига наҳотки юқоридаги раҳбарлар қўл қовуштириб қараб турса.
Туман ҳокимининг ИИБ ходимини ўз хизмат вазифасини бажариб турган вақтда ҳақорат қилиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддасига асосан жавобгарликка, МЧЖ раҳбарини ва унинг қариндошларини ҳақорат қилиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан жавобгарликка, “Сани ва бошлиқларингни ишдан оламан” деб айтиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддасига асосан жавобгарликка сабаб бўлмайдими?
Ўзи туман ҳокимида ИИБ ходимларини ишга қўйиш ва ишдан олиш ваколати мавжудми?
Мазкур ҳолатлар ёзиб олинган аудиони эшитиб, юқори турувчи органлар томонидан ҳолатга баҳо беришларини сўраб қоламиз.

Шерзод Камалов 21.05.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?