USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Шерзод Асадов давлат идоралари матбуот котиблари билан гаплашиб олди

 Шерзод Асадов давлат идоралари матбуот котиблари билан гаплашиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди

Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

Кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги — давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланган бўлиб, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди. Эндиликда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзлари ишлаётган ташкилотнинг очиқлигини таъминлаш ва ислоҳотлар натижасини аҳолига етказишдаги ролини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, айрим вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари суст ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шерзод Асадов давлат идоралари матбуот котиблари билан гаплашиб олди

– Айрим танқидлар, саволлар очиқ қолаяпти. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда чиқаётган танқидий материалларга тезкор муносабат билдириш, аҳолига тўлиқ ахборот бериш шарт. Бу бўйича катта ишларни амалга оширишимиз, ҳамкорлик вертикалини яратишимиз керак. Бунинг учун Президент матбуот хизмати доимо очиқ, — деди Шерзод Асадов.

Президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинди.

Очиқ мулоқотда матбуот котиблари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Шерзод Асадов уларнинг саволларига жавоб берди.

Мавзуга оид