Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги қандай бўлиши маълум қилинди

 Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги қандай бўлиши маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказади.

Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги режаси маълум қилинган. Унга кўра, давлат раҳбари 10 май куни давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича махсус тақдимот билан танишади. Шунингдек:

  • Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш жараёнлари ҳамда соҳада давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти;
  • Ҳудудларнинг иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор;
  • Япония етакчиси ва минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан Президентнинг мулоқоти режалаштирилган.

Бундан ташқари, яқинлашиб келаётган Ҳайит байрамини нишонлаш бўйича Президентга қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилиши қайд этилган.

Мавзуга оид