Шавкат Мирзиёев Россия федерал мажлиси федерацияси кенгаши раисини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

 Шавкат Мирзиёев Россия федерал мажлиси федерацияси кенгаши раисини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 августдаги фармони билан Россия федерал мажлиси федерацияси кенгаши раиси Валентина Матвиенко «Дўстлик» ордени билан тақдирланди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Мукофот «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашга фаол қўшган саъй-ҳаракатлари, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши кўп қиррали Ўзбекистон—Россия ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳалари, шу жумладан, минтақалараро ўзаро алоқа ва икки томонлама маданий-гуманитар алмашинув салоҳиятини тўлиқ очиб беришга қаратилган лойиҳаларни самарали амалга оширишга қўшган ҳиссаси» учун берилган.

Мавзуга оид